Соҳибқирон Амир Темур — адолатли ҳукмдор ва юксак маънавият эгаси
Буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан "Маҳмуд аз-Замахшарий” номидаги Хоразм вилоят ахборот-ресурс кутубхонасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳамда Урганч шаҳридаги 24-сонли ўрта мактабнинг ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ва бошқа ёшлар иштирок этди. Тадбирда буюк алломанинг бебаҳо мероси, енгилмас саркардалиги ва жасорати ҳақида сўз юритилди. Айниқса, 4-сонли Хоразм академик лицейи ўқувчилари ва Огаҳий номидаги вилоят театр актёрлари томонидан Буюк саркарда Амир Темур ҳақида айтилган маълумотлар ва саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларининг эътирофига сазовор бўлди.