Фарғона вилоятида хизмат вазифасини ўтаб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари учун меҳнат ярмаркаси ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилди
Фарғона вилоятида хизмат вазифасини ўтаб келаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар доирасида уларнинг оила аъзолари ва фарзандларини соғлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳарбий госпиталь мутахассис шифокорлари иштирокидаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилди ва доимий тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Вилоят ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия масъуллари ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбир давом эттирилиб, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари учун меҳнат ярмаркаси ҳам ташкиллаштирилди.