Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган XVIII Халқаро футбол турнири ғолибига айланган Меҳрибонлик уйи ёш спортчилари билан Миллий гвардия қўмондони учрашуви бўлиб ўтди.

Олдин хабар берганимиздек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги XVIII Халқаро футбол турнири мутлақ ғолиби бўлган, Тошкент шаҳридаги 21,22-сонли ҳамда Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат "Ўзбекистон" терма жамоаси ёш спортчилари ва мураббийларини қутлаш учун Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев учрашди.
Миллий гвардия марказий девони ва пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйи мутасадди раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган мазкур тантанали тадбирда, Миллий гвардия қўмондони ёш спортчиларимизнинг ҳар бири билан очиқ мулоқотда бўлиб, уларнинг халқаро турнирдаги илк ғалабасига юқори баҳо берди.
Шундан сўнг ёш спортчиларимиз, Азамов Жавоҳир(Чирчиқ шаҳар 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси) , Бегматов Шоҳрух, Фок Сарварбек, Кононенко Александр (Тошкент шаҳар 21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари), Дмитрев Арслан, Пардаев Камронбек, Клевентов Рим, Холдоров Муҳаммадсодиқ, Данаев Диёр (22 сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари) ҳамда мураббийлар Маннопов Абдулазиз ва Тимур Машариповларни тақдирлаш учун Миллий гвардия қўмондони буйруғи ўқиб эшиттирилиб, уларнинг ҳар бири муносиб рағбатлантирилди.
Учрашув якунида қўмондонлик томонидан, ёш спортчиларимизга ўқиб билим олишлари, спорт билан мунтазам шуғулланишлари ва келгуси мусобақаларга пухта тайёргарлик кўришлари учун зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланиб, мамлакатимиз футболини янги босқичга олиб чиқишларига ва Ватанимиз байроғини юксакларга кўтарилишида муносиб ҳиссаларини қўшишларига катта ишонч билдирилди.

Text to speech