Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия қўмондони раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда биринчи масала бўйича Миллий гвардия бўлинмаларида жанговар ва махсус тайёргарлик йўналишида ўтказилаётган машғулотларнинг сифати муҳокама қилиниб, шахсий таркибнинг жанговар қобилиятини янада ошириш, ўрганиб келинаётган хорижий тажрибаларни бўлинмаларда кенг татбиқ этиб бориш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Иккинчи масала фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга доир бўлиб, унда Миллий гвардия органларига келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқилишини таъминлаш, бу борада жойлардаги раҳбарларнинг масъулиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Кун тартибига қўйилган кейинги масалада, етим ва ота-она қарамоғидан махрум бўлган болаларнинг таълим олиш жараёнини назорат қилиш, оилаларга берилган болаларнинг мослашувига кўмаклашиш, уларни мустақил хаётга тайёрлаш, меҳрибонлик муассасаларидан чиқарилганларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари кўриб чиқилди.

Шу билан бир қаторда, Жамоат хавфсизлиги университетида болаларни фарзандликка, васийлик ва патронатга олаётган тутинган ота-оналарни ўқитиш ва тайёрлаш учун ташкил этилган кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан жойларга чиқиб, болаларнинг янги оилага мослашувини ўрганиб бориш ҳамда уларга психологик ёрдам кўрсатиш ишларини янада такомиллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилиш сўнгида масъул раҳбарларга йил якунига қадар кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича топшириқлар берилди.

Text to speech