Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-полковник Б. Ташматов ҳамда Беларусь Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-майор Н. Карпенков бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки давлат махсус бўлинмалари, муҳандислари ва офицерлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ҳамда ҳарбий таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.