Миллий гвардия ходимлари фуқарони жиноят устида қўлга олди
13-декабрдан 14-декабрга ўтар кечаси Жиззах вилояти Дўстлик тумани Қўриқлаш бўлими мониторинг марказига Г.Ғуломов маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган озиқ-овқат дўконидан ташвиш хабари келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ етиб бориб, дўкон ойнасидан бино ичига кирган номаълум шахсни қўлга олиниб, Дўстлик тумани ички ишлар бўлимига топширилган. Дастлабки суруштирув ишлари натижасида фуқаро Самарқанд вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Арнасой туманида вақтинча яшовчи Э.И. эканлиги аниқланган. Терговга қадар текширув ишлари Ички ишлар органлари томонидан ўтказилмоқда.