Миллий гвардия ходимлари йўқолган сумкани топиб, эгасига қайтарди
9 июнь куни соат 12.00 да Шайхонтоҳур туманидаги "Эски Жува" бозорида жамоат тартиби ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаётган Миллий гвардия ходимларига бозорга келган аёл - К. Ш. мурожаат қилиб, умумий қиймати 5 миллион сўм бўлган буюмлар солинган сумкасини бозорда йўқотганлигини айтиб, топишда ёрдам беришларини сўраган.
Ушбу аёлнинг аризаси асосида ташқи кузатув камераларининг ёзувлари кўриб чиқилди ҳамда сумка ва буюмлари тўлиқ сақланган ҳолатда қайтарилди.