СПОРТ БИЛАН БИР ЖАМОАМИЗ
Ёшларни спортга жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзни тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда. Хусусан, Миллий гвардиянинг Фарғона ўқув маркази ходимлари томонидан вилоят ҳудудида жойлашган умумтаълим мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида қишки таътилни мазмунли ўтказишларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Фарғона шаҳрида жойлашган 21-сонли мактабда ҳам спортнинг воллейбол, баскетбол ва қўл жанги турлари бўйича жадвал асосида шакллантирилган турли ёшдаги синф ўқувчилари учун тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.