СПОРТ СОҒЛИК ГАРОВИДИР !
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонлигининг 2022 йил 24 январь кунидаги 09-сонли Фармойишида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида, спортнинг "Волейбол" тури бўйича мусобақа ўтказилиши белгилаб ўтилган. Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган "Қарши Олимпия захиралари коллежи"нинг спорт мажмуасида, Қашқадарё вилояти, Сурхондарё вилояти ҳамда Навоий вилояти бўйича бошқармаларининг ҳарбий хизматчилари ўртасида спортнинг "Волейбол" тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Муросасиз ва қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси жамоаси 3-ўринни, Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси жамоаси 2-ўринни ва фахрли 1-ўринни Навоий вилояти бўйича бошқармаси жамоаси қўлга киритди. Ғолиб жамоалар, Миллий гвардия раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.