СПОРТ ВА ЁШЛАР
Спорт ёшларни жисмонан соғлом, етук ва баркамол фарзанд бўлиб камол топишида муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан ҳам юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ёшларни спортга жалб қилиш борасида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Наманган вилояти туманларининг чекка қишлоқларида ҳам, хусусан Уйчи туманининг "Беруний" ва "Шифокор" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан спортнинг қўл жанги тури бўйича тўгараклар ташкил этилди. Спортга иштиёқи баланд ёшларимиз қишки таътил вақтида ушбу тўгаракларга бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун жалб этилмоқда. Ҳарбий хизматчилар ўқувчи ёшларга спорт маҳоратини эгаллашда мураббийлик қилмоқдалар.