СПОРТ - БАРЧАНИ БИРЛАШТИРАДИ
Ёшларни спортга жалб қилиш спорт турларининг ривожланишида, қолаверса соғлом турмуш тарзини қарор топишида муҳим аҳамият касб этади.
Бу борада шаҳримиз бўйлаб ўсиб келаётган авлодни спортсевар қилиб тарбиялашда, уюшмаган ёшларни бир мақсад сари бирлаштиришда бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Яккасарой тумани ҳокимлиги, МФЙ ва Миллий гвардия ҳамкорликда келажак авлодни чиниқтириш, улар қалбида спортга бўлган меҳрни шакллантиришга қаратилган мусобақа ташкиллаштирилди.
Бунда туманнинг маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлардан ташкил топган жамоалар спортнинг волейбол, шашка, шахмат турлари бўйича беллашдилар.
Якунда ғолиб ва совриндорларга ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.