СПОРТ СИНОВЛАРИ ШАФФОФЛИК АСОСИДА ЎТКАЗИЛМОҚДА
Бугун Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган Олтиариқ туманидаги 14-сонли умумтаълим мактабининг Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга ўқишга қабул қилиш учун спорт синовлари бўлиб ўтди.
Мазкур имтихонда вилоят бўйлаб 60 дан ортиқ ўқувчилар фаоллик билан иштирок этиб, ўғил-қизлар 100 метрга югуриш, турникда тортилиш, узунликка сакраш, ҳамда копток улоқтириш бўйича ўз имкониятларни синовдан ўтказишди.
Тадбирнинг яна бир қувонарли жиҳати шундаки, ота-оналар ўз фарзандлари нималарга қодирлигини кузатиб бориш имкониятига эга бўлдилар. Спорт синовлари ҳарбий хизматчилар назорати остида шаффофлик асосида ўтказилди.