СПОРТЧИЛАРИМИЗ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ
Олдин хабар берганимиздек 18-25 сентябрь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида ҳарбий спортчилар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу халқаро чемпионат баҳслари якуний натижаларига кўра юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон терма жамоаси 7 та ( 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза) медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 2-ўрни эгалладилар. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳам муносиб ҳисса қўшган ҳолда, 69 кг вазн тоифасида Навбаҳор Ҳамидова ҳамда 60 кг вазн тоифасидаги Райҳона Қодировалар бронза медаллари соҳибаси бўлдилар. Терма жамоамиз аъзолари 27 сентябрь куни соат 03:00да юртимизга қайтиб келишди ва Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.
Сафдошларимизни ушбу халқаро мусобақалардаги зафарли қадамлари билан самимий муборакбод этамиз!