СПОРТЧИЛАР БИЛАН ҚИЗИҚАРЛИ СУҲБАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Жорий йилнинг 17 июнь куни Урганч шаҳрида жойлашган “Умид” болалар оромгоҳида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасида хизмат олиб бораётган бир гуруҳ спортчи ҳарбийлари иштирокида “Миллий гвардия спортчилари ва ёшлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Учрашув қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди. Ёшларнинг спортчиларга бераётган саволларидан уларнинг спортга, соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишлари юқори даражада эканлигини намоён бўлди. Спорт усталарининг берилган саволларга ҳаётий мисоллар билан жавоб беришлари учрашув иштирокчиларида самимийликни уйғотди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшлар онгида соғлом маънавий ахлоқий ва руҳий муҳитни уйғотиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни келажакда спорт билан ҳамнафас бўлишларига кўмаклашишга қаратилган.