СПОРТЧИЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан эътибор ва рағбат сабаб спортга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам бугунги кунда юксак даражага кўтарилди. Спортнинг ҳар бир тури бўйича бугун юртимиз байроғи дунёнинг кўплаб мамлакатларида юқорига кўтарилмоқда. Шуни фахр ва ғурур билан айта оламизки, бизнинг спортчиларимиз эришаётган ютуқлари нафақат уларнинг балки барча юртдошларимизнинг кўнглини тоғдек кўтариб, шу юртда яшаётганликдан кўнгли тоғдек қувонмоқда.
Шу мақсадда Фарғона “Динамо” ЖТСБ билан ҳамкорликда ёшларимизни кенг спортга жалб қилиш, ёшларни салбий иллатлардан холи этиш, сафдошларимиз эришган ютуқларини ўқувчи ёшларга наъмуна қилиш ва Миллий гвардия сафларида хизмат олиб бораётган спортсевар ёшлар тўғрисида ва уларга яратилган шароитлар тўғрисида маълумот бериш мақсадида ёшлар билан Фарғона туманида жойлашган ёзги дам олиш оромгохида учрашув бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон ва халқаро мусобақаларида нуфузли ўринларни эгаллаган бир гуруҳ Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари иштирок этиб, спортда эришган ютуқлари, спортнинг инсон ҳаёти ва соғлиги учун фойдали эканлиги ва спортчиларга Миллий гвардияда яратиб берилган шароитлар тўғрисида маълумотлар беришди.
Шунингдек, тадбир сўнгида оромгоҳда ташкил этилган спортнинг “қўл жанги” тури бўйича тўгарагида ҳарбий хизматчилар қатнашиб, ёшларни яна бир бор кенг спортга жалб мақсадида маҳорат дарсларини ўтишди.