Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

СПОРТНИНГ "ТРИАТЛОН" ТУРИ БЎЙИЧА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Жиззах вилояти Зарбдор туманида спортнинг "Триатлон" тури бўйича Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун вилоят ёшлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада жами 30 дан ортиқ жамоалар иштирок этиб, ўзаро куч синашди. Мусобақа якунига кўра умумий ҳисобда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида фахрли 3-ўринни ФВБ ходими сержант Тинчликов Азизбек, фахрли 2-ўринни Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси кичик сержант Умаров Имомназар қўлга киритган бўлса, фахрли 1- ўринни вилоят ИИБ ходими сержант Номозов Азизбек қўлга киритди.
Ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақа натижаларига кўра фахрли 3-ўринни Ш.Рашидов тумани иштирокчиси Умиров Самандар, фахрли 2- ўринни Зарбдор тумани иштирокчиси Абдусатторов Ўрал, фахрли 1-ўринни эса Жиззах шаҳар иштирокчиси Қаршибоев Абдувалилар қўлга киритишди. Ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар мусобақа якунида ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва эсдалик учун дипломлар билан тақдирландилар.
Тадбирнинг бадиий қисмида томошабинлар ва иштирокчилар учун кўнгилочар концерт дастури намойиш этилиб, уларининг кайфиятини кўтарган бўлса, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали жанговар чиқишлари эса йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Text to speech