СПОРТНИНГ КИКБОКСИНГ ТУРИ БЎЙИЧА СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Спорт турларини оммалаштириш ҳамда ёшлар орасида кенг татбиқ этиш мақсадида 13-35 ёшдагилар ўртасида кикбоксинг спорт тури бўйича Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида ташкил этилган мазкур баҳслар Жаҳон Кикбоксинг ташкилотлари ассоциацияси (WAKO) қоидаси асосида ва Олимпия тизими бўйича ўтказилди. 8 та вазн тоифасида 100 га яқин спортчилар ўзаро куч синашишди..

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар сўнгида ғолиб бўлган спортчилар диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Text to speech