Сурхондарё вилоятида "Таълим масканларини хавфсизлигини таъминлаш – келажак авлод эгаларининг сифатли таълим олишлари гаровидир!" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабларининг идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчиларининг хизмат фаолиятига доир билимларини мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги ўқув семинар ташкил этилди. Унда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари томонидан қўриқлаш соҳасига доир қонунчиликдаги янгиликлар, хизматни ташкил этишда эътиборни қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситаларининг ишлаш тизими, объектлар дахлсизлигини таъминлашдаги ички тартиб-қоидалар ҳақида маълумот ва тушунчалар берилди. Мавзуга доир иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан жавоблар олишди.