Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида навбатдаги Оилавий болалар уйлари фаолияти йўлга қўйилди
Республикамиз бўйлаб ҳар бир вилоятда Миллий гвардия кўмагида Оилавий болалар уйлари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Хусусан, куни кеча Сурхондарё вилоятидаги 12-Меҳрибонлик уйидан Денов туманида яшовчи Жўраевлар оиласи 6 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган бўлса, Жиззах вилоятида жойлашган 29- Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган 5 нафар ўғил-қизни Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи Қаршибоевлар оиласи ўз тарбиясига олиб оила аъзоси сифатида қабул қилишди.
Эслатиб ўтамиз шу кунга қадар Тошкент шаҳрида Хасановлар оиласи, Тошкент вилоятида Эгамуродовлар оиласи, Сирдарё вилоятида Болтаевлар оиласи, Фарғона вилоятида Валиевлар ва Комиловлар оилалари биринчилардан бўлиб оилавий болалар уйлари фаолиятини йўлга қўйишган эди.