Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимларига ҳарбий унвонлар топширилди
Бугунги кунда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасида тизимни янада такомиллаштиришга, хизмат кўрсатишнинг янги механизмларини амалиётга кенг татбиқ этишга ҳамда юртдошларимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлашда ходимларнинг касбий малакасини ошириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, кўплаб янги лавозимлар ҳам жорий этилиб, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва самарасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасининг 22 нафар ходимларига офицерлар таркибининг биринчи махсус “лейтенант” унвони берилди. Тантанали маросимда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси масъул раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ҳарбий унвон соҳибларининг келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилади.
Шу билан бирга, хизматларига бўлган масъулият яна бир карра ошганлигини, Ватанимиз дахлсизлиги, юртимиз фаровонлигини таъминлашда бор куч имкониятларини сафарбар этишлари зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.