Сурхондарёда Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги кўтаринкилик билан нишонланмоқда
Бугун Термиз шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали бўй кўрсатиб турган майдон эрта тонгдан ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, ёзувчилар, шоирлар, талаба ва ўқувчилар билан гавжум бўлди.
Бу ерда буюк мутафаккир таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Ҳазрат Навоийнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида фикр юритилиб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари эътиборига муҳташам санъат саройида концерт дастури ва мушоира кечаси ҳавола этилди.