Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар хавфсизлиги тизимини техник таъминлаш: муаммо ва ечимлар

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университетида “Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар хавфсизлиги тизимини техник таъминлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференцияда миллий таълим, илмий ташкилотлари билан бир қаторда бир қанча дунё миқёсидаги етакчи компанияларининг вакиллари ва бошқа олий ҳарбий таълим муассасалари ва профессор-ўқитувчилари, докторантлари, мустақил изланувчилари, булардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Академияси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси  Қўриқлаш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмалар фаолиятини таъминлаш базаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув маркази профессор-ўқитувчилари, докторантлари, мустақил изланувчилари, курсантлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Конференция якунида Университет “Қўриқлашни муҳандислик-техник таъминлаш” кафедраси махсус ўқув синфлари ва лаборатория хоналарининг замонавий  муҳандислик-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги ва шу билан бир қаторда Университет Ҳарбий илмий жамияти қошида кафедранинг малакали профессор ва ўқитувчилари таркиби бошчилигида мутахассис курсантлари рационализаторлик ва ихтиро ишларини намойиш этилди.

Text to speech