Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Таҳлилий ва танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда    муҳим вазифалар белгилаб олинди

Бугун Миллий гвардия марказий девонида бўлиб ўтган видео-селектор тарзидаги кенгайтирилган йиғилишда, тизимдаги шахсий таркиб ўртасида ҳарбий интизом ҳолати, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Қўмондон ўринбосари полковник С.Мамаюсупов раислигида ўтказилган мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судяси О. Жумаев, Ҳарбий прокурорнинг биринчи ўринбосари адлия полковниги О. Холбоев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати масъуллари, Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинма мутасадди раҳбарлари ҳамда соҳа вакиллари шунингдек, вилоятлардаги ҳарбий прокурорлар иштирок этишди.

Тадбир кун тартибига киритилган масалалар, хусусан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида шахсий таркиб ўртасидаги ҳарбий  интизом ҳолати, ҳуқуқбузарликлар сабаблари бу борада амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар  ҳамда  эришилган ютуқлар, шунингдек ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди. Унда ушбу йўналишларга масъул бошқарма бошлиқлари полковник Т. Қодиров, тиббиёт полковниги У. Юсупов ҳамда  бўлим бошлиғи подполковник М. Халиловларнинг ахбороти тингланди.

Шу билан бирга юқорида  қайд этилган меҳмонлар яъни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мутасаддилари ҳам  сўзга чиқиб, шахсий таркиб билан боғлиқ ножўя хатти-ҳаракатларга тўхталган ҳолда ҳарбий хизматчи ва ходимларни касб маданиятига риоя қилишлари, коррупция ва таъмагирлик иллатларидан сақланишлари, шахсий ва хизмат автомобилларини бошқаришда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишлари юзасидан зарур тавсиялар бердилар.

Шу қаторда бугунги кунда юртимиз аҳолисининг Миллий гвардияга бўлган ишончи ва  ҳукуматимиз томонидан юклатилаётган вазифалар ҳамда уларнинг юқори даражадаги ижросига илиқ фикрлар билдирилди.  

Йиғилиш сўнгида барча ҳудудий бошқарма ва муассасаларда ҳарбий интизом ҳолатларини чуқур ва танқидий таҳлил қилиб, ҳисобот йиғилишларини ўтказиш ҳамда жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликдаги ишларни янада кучайтириш юзасидан  топшириқлар берилди.

Text to speech