ТАЛОН-ТАРОЖНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 21 апрель куни Бухоро вилоятида олинган хабарга кўра Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Бухоро тумани “Бухоро махсус сув пудрат” МЧЖ ишчилари бўлган фуқаролар М.М., И.К., ва Ф.К. лар томонидан ушбу корхонага тегишли “ЗИЛ” русумли (дизель ёқилғиси ташиш учун мослаштирилган) автомашинадан 240 литр дизель ёқилғисини талон-тарож қилиб, 1.160.000 сўмга номаълум шахсга сотганликлари аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.