“25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ички ишлар органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган Миллий гвардия тизимидаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимлар тақдирланди.
Мукофотланганларга “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони, қўл соати ва фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.
Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан сафдошларимизни ушбу мукофотлар билан яна бир бор муборакбод этамиз.