Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Тарихни эъзозлаган, ўз Ватанига фидойи — Янги Ўзбекистон аёллари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрь кунидаги ПҚ-401-сонли "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида навбатдаги муҳим тадбир ташкил этилди.

Хусусан, Миллий гвардия сафларида хизмат ўтаётган аёл ҳарбий хизматчилар, таълим муассасаларидаги курсант ва ўқувчи қизлар ҳамда гвардиячиларнинг оила аъзолари иштирокида “Тарихни эъзозлаган, ўз Ватанига фидойи — Янги Ўзбекистон аёллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Г. Маруфова, олима, фалсафа фанлари доктори, профессор Ж. Шермуҳамедова, “Шуҳрат” медали соҳибаси, таниқли актриса А. Юсупова каби меҳмонлар иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар Янги Ўзбекистон тараққиётида хотин-қизларнинг тутган ўрни, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ҳарбий соҳада хизмат қилаётган аёлларнинг жасорати ҳамда ёш авлод — ўқувчи ва курсант қизларда ватанпарварлик руҳини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Тадбир иштирокчилари ўз нутқларида аёллар фаоллигини рағбатлантириш, уларнинг билим ва салоҳиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, бундай учрашувларнинг ёшларда мустаҳкам ҳаётий позиция ва маънавий қадриятларни шакллантиришдаги ўрни беқиёс эканини таъкидладилар.

Иштирокчилар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, уларнинг ҳаёти, касбий фаолияти, жамиятдаги ўрни ва эришган ютуқлари билан яқиндан танишдилар. Айниқса, ёш авлод вакиллари — ўқувчи ва курсант қизлар ўз келажакдаги касб танлови, етакчилик фазилатларини ривожлантириш ва жамиятда фаол аёл сифатида шаклланиш борасида кўплаб муҳим маслаҳатлар олдилар.

Тадбир доирасида аёл ҳарбий хизматчиларнинг ютуқлари, жасорати ва меҳнатлари намоён этилган видеоролик намойиш этилди.

Давра суҳбати иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди. Тадбир якунида фаол иштирокчилар ва меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

Бундай учрашувлар Янги Ўзбекистонда аёлларнинг ролини юксалтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш йўлидаги амалий қадамлар сифатида хизмат қилмоқда.

Text to speech