Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тарихий ғалабага муносиб ҳисса қўшганлар

Қўл жанги спорт турининг халқаро ареналар тарихидаги 6-жаҳон чемпионати мамлакатимизда илк маротаба ўтказилаётганлиги ва ушбу халқаро турнир йилнинг энг яхши мусобақаси бўлиши кутилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Пойтахтимизнинг Юнусобод спорт саройида 5-6-7 июнь кунлари 30 дан ортиқ хорижий давлатлардан ташриф буюрган 200 дан ортиқ спортчилар ўртасида қизғин ва муросасиз жангларга бой тарзда ўтган ушбу мусобақа спортчиларимизнинг тарихий ғалабаси билан якунланиб, Ўзбекистон аҳолисига байрамона кайфият улашди.
Ушбу мусобақада ғолиблик учун беллашиб 8 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган спортчиларимиз ҳамда мураббийларнинг хурсандчилигини тарифлаш қийин албатта.
Қўл жанги терма жамоаси таркибида иштирок этган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларидан 55 ва 70 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб жаҳон чемпиони бўлган Мафтуна Қувондиқова ва Ким Сабиналар, 70кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган Умида Абдуллаева, 46 ва 75 кг вазнларда бронза медали соҳибалари Шириной Зохидова ҳамда Эмине Шмыковалар, шунингдек 80 кг вазн тоифасида Муслимбек Хасанов бронза медалини қўлга киритиб, жами 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эгалик қилган ва тарихий ғалабага муносиб ҳисса қўшган сафдошларимизни Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби самимий қутлайди!
Келгусида қўл жанги спорт тури бўйича эришган ғалабалари билан халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғини юқори чўққиларга кўтаришда улкан зафарлар тилаймиз.

Text to speech