ТАРИХИЙ ҒАЛАБАГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШГАНЛАР
Жорий йилнинг 9-14 ноябрь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида Қўл жанги бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Миллий терма жамоамиз аъзолари 37 та давлатдан ташриф буюрган 300 дан ортиқ маҳоратли спортчилар ўртасида бўлиб ўтган муросасиз жанглар якунига кўра жами 23 та ( 6 та олтин, 8 та кумуш ва 9 та бронза) медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Россия 1 ўринга эгалик қилган бўлса, фахрли
2 – ўринга ҳамюртларимиз лойиқ деб топилиб Ўзбекистон байроғи юқори кўтарилди.
Мазкур нуфузли мусобақада эришилган ғалабага Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳам муносиб ҳисса қўшган ҳолда, 45 кг вазн тоифасида Ш. Зоҳидова ва 55 кг вазн тоифасида беллашган спортчи М.Қувондиковалар олтин медалларни қўлга киритишган бўлса, 70 кг вазн тоифасида С. Ким ҳамда 50 кг вазн тоифасида Г.Норматовалар мусобақанинг кумуш медалларини, шунингдек 65 кг вазн тоифасида Х. Сатторов ҳамда 90 кг вазн тоифасида Б. Хужабековлар Миллий терма жамоамизга бронза медалларини тақдим қилишди.
Сафдошларимизни ушбу халқаро мусобақалардаги зафарли қадамлари билан самимий муборакбод этамиз!