Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс воқеа жойида қўлга олинди
Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 03:38да Урганч шаҳар қўриқлаш бўлими Мониторинг марказига, шаҳарнинг Хонқа кўчасида жойлашган “Хамкорбанк”га тегишли бўлган банкоматдан ташвиш хабари келиб тушган.
Олинган хабарга кўра ва кўрсатилган манзилга етиб борган Қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан, банкомат муҳри бузилганлиги ҳамда сейф эшиклари очиқ ҳолатда эканлиги аниқланиб, яширинишга уринган номаълум шахс воқеа жойидан узоқ бўлмаган ҳудудда қўлга олинган ва Урганч шаҳар 2-сонли ИИБга топширилган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида ушбу номаълум шахс 34 ёшли Янгибозор туманда яшовчи фуқаро М.Б. эканлиги аниқланган ва суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.