ТАШВИШ ТУГМАСИ ОРҚАЛИ ОЛИНГАН ХАБАРГА КЎРА ЁНҒИННИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 7 май куни тунги 22:52 да Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармасининг Юқори Чирчиқ тумани бўлимига келиб тушган ташвиш хабарига кўра тезкор гуруҳ воқеа жойига етиб борган.
Ташвиш хабар ушбу туманнинг Мустақиллик кўчасидаги деҳқон бозори ҳудудида жойлашган МЧЖ Савдо инвест объектлари биридан келиб тушган бўлиб, дўкон ичидан ёнғин чиққани маълум бўлган. Тезкор гуруҳ томонидан ўт ўчирувчи гуруҳ чақиртирилган, улар етиб келгунга қадар ёнғинни ўчириш ва ёнидаги бошқа объектларга ўтишини олдини олиш чоралари кўрилган.
Ўз вақтида етиб келган ўт ўчирувчи гуруҳ томонидан ёнғин бартараф қилиниб, олиб борилган ўрганишлар давомида объект ичида электр энергияси симини қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлганлиги маълум бўлган.