“ТЕМИР ДАФТАР”ГА КИРИТИЛГАН АЁЛЛАРГА ПСИХОЛОГИК КЎМАК БЕРИЛМОҚДА
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида самарали чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Айниқса, сўнгги вақтларда “темир дафтар”га киритилган аёлларга ҳар томонлама ёрдам бериш муҳим вазифалардан бири этиб тайинланганлиги билан ҳам эътиборлидир. Куни кеча Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари иштирокида Самарқанд шаҳри Рўдакий маҳалласида истиқомат қилувчи, “темир дафтар”га киритилган бир гуруҳ аёллар билан психологик суҳбатлар ташкил этилди.
Ҳарбий хизматчилар аввал хотин-қизларнинг турмуш тарзи, оилавий шароитлари билан танишиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш, иш билан бандлигини таъминлаш масалалари бўйича психологик кўмак ва муҳим тавсиялар беришди.
Бу каби тадбирлар самараси ўлароқ бугунги кунда ўзининг оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйган аёллар сони тобора ортиб бормоқда. Бу эса хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириб, жамият ҳаётида ўз ўрнига эга бўлишга хизмат қилади.