Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ БИЛИМДОНИ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейида “Темур тузуклари билимдони” танлови бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад - буюк саркарда Сохибқирон Амир Темурнинг бой маънавий меъросини, ҳарбий санъат, маданият, жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш ҳамда келгуси авлодларга безавол етказиш, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама тарғиб этиш, ўқувчи ёшларнинг билимини мустаҳкамлаш ҳамда Амир Темур таваллудининг 685 йиллигини кўтаринки руҳда нишонлашдан иборат бўлди.
Танловда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг “Темурбек авлодлари”, Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг “Соҳибқирон”, Бахт ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасининг “Ўзбекнинг забардаст баҳодирлари” ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Соҳибқирон ворислари” жамоалари ўзаро беллашдилар.
Танлов уч шартдан иборат бўлиб, иштирокчилар Амир Темурнинг “Темур тузуклари” бўйича назарий билимлари синовдан ўтказилди. Жамоа аъзолари томонидан тайёрланган Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва ижоди, ҳарбий санъатига бағишланган саҳна кўринишлари барчада катта таассурот қолдирди.
“Темур тузуклари билимдони” кўрик-танловида иштирок этиш орқали ўқувчиларимиз қалбида буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг адолатли давлат тузиш ҳақидаги ўгитлари чуқур сингдирилди, бу эса ўз навбатида Янги Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс даврига мос мард, довюрак ва жасур ўғлонларни тарбиялашга хизмат қилади.
Танлов сўнгида ғолиб жамоалар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech