ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ “ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ”ГА ЯНГИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ЁШЛАРНИНГ ЎҚУВЧИЛИК ҚАСАМЁДИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Темурбеклар мактаби”га янги қабул қилинган ёшларнинг ўқувчилик қасамёдини қабул қилишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тадбир бошида Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан қасамёдни қабул қилган ўқувчиларга аввало Амир Темур каби ҳалол, жасур, интизомли, мустаҳкам иродали, адолатпарвар бўлишни, келажакда ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлиб етишиш учун барча фанларни чуқур ўрганиб, бу йўлда учраган қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтишига тилаклар билдирилди.
Шунингдек, мактабнинг фидойи жонкуяр жамоаси “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан Миллий гвардия қўмондони буйруғига асосан кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ва миллий гвардия қўл соатлари билан мукофотланди.
Қисқа муддат ичида “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари малакали ўқитувчилардан ҳарбийча интизом ва қоидаларини ўзлаштириб олганлиги тадбир сўнгида бўлиб ўтган саф юришларида намоён бўлди.