Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Темурбеклар мактаби”, “Ёш чегарачилар” ва “Жалолиддин Мангуберди” номидаги ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаси якунланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2025 йил 2 июнда имзоланган 13/36/19/25/13/33-сонли қарор асосида тасдиқланган ““Темурбеклар мактаби”, “Ёш чегарачилар” ва “Жалолиддин Мангуберди” номидаги ҳарбий-академик лицейларда фан олимпиадаларини ташкил этишни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма қарори асосида 2025 йил 20-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи базасида “Темурбеклар мактаби”, “Ёш чегарачилар” ва “Жалолиддин Мангуберди” номидаги ҳарбий-академик лицейлари 1 ва 2-босқич ўқувчилар ўртасида математика, физика, Ўзбекистон тарихи, Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда инглиз тили фанларидан фан олимпиадаси ўтказилди.
Олимпиада иштирокчиларининг билим ва малакаларини баҳолаб бориш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилди.
Фанлар бўйича тест синовлари қўшма қарор асосида, кўрсатилган вақт меъёрларига амал қилган ҳолда, юқори савияда ташкиллаштирилди.
Тест натижалари ҳарбий-академик лицей вакиллари гувоҳлигида текширилиб, ғолиблар тегишлигича аниқланди.
Фан олимпиадаси ғолиблари Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан таъсис этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, ҳарбий кадрлар тайёрлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник А.Шуман, Тошкент шаҳар ҳарбий прокурори адлия полковниги О.Ўсаров ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги вакили подполковник Э.Шарипов иштирок этдилар.
Фан олимпиадаси иштирокчилари учун бўш вақтларида Янги Ўзбекистон боғи, Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ғалаба боғига саёҳатлар уюштирилди.

Text to speech