Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Термизда Миллий гвардия тизимидаги полвонлар куч синашди

Жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган "Сурхон арена" спорт мажмуасида спортнинг кураш тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси ташкил этилди. Унда республикамизнинг барча ҳудудларида Миллий гвардия сафларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари иштирок этдилар. Мусобақанинг очилиш маросимида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси масъуллари сўз олиб, юртимизда кураш спорт турини ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, мазкур мусобақада қатнашаётган барча спортчиларга омад тиладилар. Шундан сўнг, 100 дан ортиқ полвонлар гиламга тушиб, 7 та вазн тоифасида ўз имкониятларини синаб кўрдилар. Иштирокчиларнинг баҳслари малакали ҳакамлар томонидан одилона бошқариб борилди. Ҳар бир баҳсларда полвонлар муросасиз кураш олиб боришди. Айтиш керакки, кейинги йилларда асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олижаноблик ва ҳалолликнинг тимсоли сифатида эъзозланиб келинган, ўзбек халқининг тарихий мероси – “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш ва тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Миллий гвардия тизимида ҳам ушбу спорт тури кенг оммалашиб, доимий равишда шуғулланиб келаётган, кўплаб нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритаётган полвонлар сафи кенгаймоқда. Қизғин курашларга бой бўлган мусобақада ҳам ҳар бир вазн тоифасида ғолиблар аниқланди. Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, умумжамоа ҳисобидаги натижаларга кўра, Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисми жамоаси учинчи ўринни, Қўриқлаш бош бошқармаси жамоаси иккинчи ўринни, Қорақалпоғистон республикаси Миллий гвардияси бошқармаси жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, жамоаларга мусобақа кубоги тантанали равишда топширилди.

Text to speech