Термиз шаҳридаги 12-сонли меҳрибонлик уйи ҳудудларига 100 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Миллий гвардиянинг Сурхондарё Вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Термиз шаҳридаги 12-сонли меҳрибонлик уйи ҳудудларига 100 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Уюшқоқлик ва юқори савияда ташкил этилган ҳар бир иш албатта кун келиб ўз натижасини бериши аниқ. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни обод қилиш ва уни келгуси авлод учун ҳам асраб авайлаш, барчамиз учун бирдек эзгу иш.