Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН КИКБОКСИНГ АССОЦИАЦИЯСИ ЎРТАСИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Кикбоксинг Ассоциацияси ўртасида ўзаро фаолиятларни  қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Хусусан, мазкур учрашувда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ва Ўзбекистон Кикбоксинг Ассоциацияси президенти А. Нарметовлар иштирок этиб, томонлар Халқаро Ассоциацияси томонидан “Кикбоксинг” спорт турини Олимпия ўйинларига киритиш бўйича берилган таклиф жорий йилда Японияда ўтказилиши режалаштирилган Олимпиадада ижобий томонга кўриб чиқилишига ва ушбу спорт турининг нуфузи янада ошишига ишонч билдирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг июль ойи давомида мазкур спорт тури бўйича Миллий гвардия ҳудудий бошқарма бошлиқлари Кубоги мусобақаларини ўтказишга келишиб олинди.  

Мазкур меморандум келгусида Миллий гвардия бўлинмаларида “Кикбоксинг” спорт турини оммалаштириш, ёшларимизни ҳамда тизим ҳарбий қисмларига чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларни ушбу спорт турига кенг жалб этиш, истеъдодли ёшларни саралаб олиш ва халқаро мусобақаларга тайёрлаш, шунингдек уларни келгусида Миллий гвардияда хизмат қилишда замин яратишга каратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Кикбоксинг Ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
1. Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спорт курашлари ассоциацияси ҳамда Дзюдо федерацияси,
2. Халқаро қўл жанги федерацияси,
3. Ўзбекистон Джит-Кун-До Федерацияси,
4. Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ҳамда Ўзбекистон поло федерацияси,

5. Ўзбекистон Улоқ-кўпкари Федерациялари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланган. 

Text to speech