Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда аёлларнинг ўрни” мавзусида Сурхондарё вилоятида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида "Тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда аёлларнинг ўрни" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.  

Ушбу тренинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг ўринбосари Дилноза Муратова ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттунен раислигида бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Божхона, ИИВ, мудофаа вазирлиги вакиллари, шунингдек, Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи полковник Н.Муинова ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари билан ишлаш бўйича масъул офицери подполковник Б.Аширматовалар ўз маърузалари билан иштирок этишди. 

Унда, сўнгги йилларда амалга оширилган комплекс ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар ҳамда уларни таъминлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилгани  таъкидланди. Хусусан, маърузачилар томонидан, Ўзбекистонда гендер тенглиги масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ва ушбу муҳим масалалар  "Ўзбекистон-2030" стратегиясида ўз аксини топганига алоҳида урғу берилди.

 

Text to speech