ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ КЎРИК ТАНЛОВИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
"8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" байрами муносабати билан Миллий гвардиянинг барча ҳудудий бўлинма ва муассасаларида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчи ва ходима аёллар ўртасида «Тўмарис издошлари» кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, ушбу ҳафта мобайнида Андижон, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат қилаётган мунис вакилаларимиз ўзаро беллашдилар. Танловлар давомида Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга бўлган ҳурмат ва садоқати, , дунёқараши ва фикрлаш доираси, соҳага оид билимлари, норматив ҳужжатларни билиш даражаси ҳамда тезкорлик, зукколик ва чаққонлик сифатлари муносиб баҳоланди.
Шунингдек, вилоят босқичининг барча шартларидан муваффақиятли ўтиб, ғолиб деб топилган аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди. Энг асосийси, ғолиблар Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди.