Тошкент “Темурбеклар мактаби”да “Темур тузуклари - Амир Темур давлатининг ҳуқуқий асоси” мавзусида интеллектуал ўйин ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси доценти полковник Ш.Хотамов, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети тарих факультети таянч докторантлари Ж.Ғуломжонов, Э.Каримов, Ш.Неъматов, X.Авазов ва А.Тилаволдиевлар иштирок этдилар.
Интеллектуал ўйин Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети вакилларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Тадбир якунида ғолиб бўлган жамоаларга Диплом ва эсдалик совғалар топширилди.