Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчилари томонидан психологик семинар-тренинг ташкил этилди
Жаҳонда оила институтини мустаҳкамлаш долзарб муаммо бўлиб, оилавий ажримларнинг кўпайиб бораётганлиги, оилаларда носоғлом муҳитнинг ҳукм суриши ва никоҳнинг барбод бўлиши – кўплаб ички руҳий сиқилишлар, зиддиятлар ва бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда.
Шу муносабат билан Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчилари билан “Оилада ижтимоий, психологик муаммоларнинг ўзаро муносабатларга таъсири ва уларнинг олдини олиш” мавзусида психологик-тренинг машғулоти ўтказилди. Машғулот давомида ҳарбий хизматчи ва ходимларга оиланинг ижтимоий-психологик таснифи ва вазифалари бўйича тушунчалар берилиб, амалий машқлар орқали оилаларда кузатилаётган долзарб муаммоларга ечим топиш учун кўникмалар шакллантирилди.