Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида "Жиноятчиликни олдини олиш" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди
Жорий йилнинг 23 февраль куни Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида Миллий гвардия тизимида ҳарбий интизом ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва қонунбузарликлар профилактикасини кучайтириш,шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асраш, ахлоқий-руҳий муҳитни соғломлаштириш мақсадида "Жиноятчиликни олдини олиш" мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьяси Жумаев Отабек Отақулович ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий Прокуратураси бўлим ҳарбий прокурори адлия подполковниги Райимов Наврўз Рўзиқуловичлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Тадбир сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.