Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир натижасида заргарлик дўконидан ўғирланган 49 миллион сўмлик тилла буюмлари ўз эгасига қайтарилди.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга Олмазор туманида яшовчи фуқаро M.С. томонидан мурожаат келиб тушган.
Унга кўра фуқаро, ўзи сотувчи бўлиб ишлайдиган, “Эски Жува” бозорида жойлашган заргарлик дўконига жорий йилнинг 28 апрель куни номаълум аёл ўсмир бола билан келгани ва заргарлик буюмларини узоқ вақт кўриб, 49 миллион сўмлик тилла буюмларни танлагани ҳамда сотиб олиш истагини билдириб қўлига олган ҳолда ўғлига бергани, уғли эса дарҳол номаълум томонга қочиб чиқиб кетгани ҳақида маълум қилган.
Дастлабки суриштирувлар натижасида ушбу ғараз ниятли аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 49 ёшли Х. Г. эканлиги, ёнидаги ўсмир эса унинг 12 ёшли ўғли И. А. эканлиги аниқланган.
Олиб борилган ҳамкорликдаги тезкор тадбирлар натижасида Миллий гвардия ходимлари томонидан воқеа жойидан қочиб кетган вояга етмаган бола қўлга олиниб, қимматбаҳо буюмлар ўрнатилган тартибда ўз эгасига қайтарилган.
Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech