Тошкент вилоятида ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди
Бугунги кунда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда, жорий йилнинг 22 июнь куни Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида Чирчиқ ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда инспектор-психологлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан сайёр қабул ўтказилди.
Соҳа вакиллари ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида ўтказилган сайёр қабулда асосий эътибор, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оилалардаги соғлом муҳитни ташкил этиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилди. Сайёр қабул иштирокчилари масъул ходимлардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.