Тошкент минтақавий ўқув марказида Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган тадбир
Ўрта аср йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият хомийси соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан Тошкент минтақавий ўқув марказида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Жамоат хавфсизлиги университети Жиноят ҳуқуқий фанлар кафедраси, юридик фанлар доктори, профессор-ўқитувчилари М.А.Усмонова ва М.Т.Ахмедовалар иштирок этиб, улар томонидан тингловчиларга Темурийлар сулоласи асосчиси бўлган Амир Темур бобомизнинг амалга оширган буюк ишлари, дунёда тан олинишига сабабчи бўлган ғалабали юришлари ва бунёдкорлик соҳасида қолдирган бой тарихий мероси етказилди.