Тошкент вилоятида, келиб тушган хабарга асосан Қўриқлаш бўлинмаси ходимлари томонидан дўконга ўғирликка тушган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 10-июль куни тунги соат 03.46 да Бекобод шаҳрининг 11- мавзесида жойлашган алкоголь маҳсулотлари дўконидан, Қўриқлаш бўлинмасига “ташвиш” сигнали келиб тушган. Олинган хабарга асосан ушбу объектга зудлик билан етиб борган тезкор гуруҳ томонидан дўконнинг эшиги бузилгани ва ичкарида номаълум шахс борлиги аниқланиб қўлга олинган.
Олиб борилган дастлабки суриштирув давомида ушбу шахс Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшовчи 32 ёшли фуқаро М.Х. эканлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.