Тошкент шаҳри ва вилоятида 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирокида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди
Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларида "Беш муҳим ташаббус" лойиҳаси доирасида ёшлар маънавий камолоти ва жисмоний саломатлигига қаратилган бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
"Ёшлар учун бир кун" шиори остида ўтказилган очиқ эшиклари кунида Учтепа ва Олмазор туманидаги маҳаллаларнинг 200 нафардан ортиқ ёшлари фаол иштирок этди. Улар шахмат-шашка,арқон тортиш, стол тенниси, баскетбол бўйича мусобақаларида бир бирлари билан ўзаро куч синашди. Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбийликка қизиқтириш мақсадида кўргазмалар, миллий армиямиз куч қудратини таништириш учун жасорат дарси, китобхонлик, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги усуллари, муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган куй қўшиқлар ва фахрий қоровул бўлинмаси томонидан ташкиллаштирилган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Тадбир сўнгида ёшларга тизим фаолиятига оид видеоролик ва ҳарбий оркестр ижросидаги мусиқий дастурлар тақдим этилди. Албатта, ўтказилган тадбирлар ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва соғлом ва баркамол бўлиб вояга етказишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.