Тошкент вилоятининг Чимён тоғ тизмасида қояни забт этиш бўйича республика миқёсида "Алпиниада-2025" мусобақаси бўлиб ўтди ва унда Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари юқори натижаларни қўлга киритишди
Жорий йилнинг 28 апрелидан 12 май кунига қадар Чимён тоғ тизмасида қояни забт этиш бўйича республика миқёсида "Алпиниада-2025" мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва альпинистик клублардан 10 дан ортиқ жамоалар иштирок этишди.
Мусобақанинг 5 та йўналиши бўйича турли тўсиқлардан ўтиш ва баланд чўққиларни забт этишда Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантлар жамоаси фаол иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди ва якуний натижаларга кўра жамоадаги 12 та курсантга ташкилотчилар томонидан "Инструктор альпинист" кўкрак нишони топширилди.