Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 3-сонли мактабда “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик”шиори остида спорт ва маъданий тадбирлар ташкил этилди.

Бугунда Республикамиз бўйлаб 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил қизларнинг қизиқишларини ўрганиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида янги тизим йўлга қўйилмоқда. Бўлиб ўтган тадбирда ҳам ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган бир қатор интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ва учрашувлар ўтказилди. Заковат интеллектуал ўйинида ёшлар ўз билимларини синовдан ўтказишган бўлса, камондан отиш, стол тенниси, арм-реестрлинг, шахмат-шашка сингари спорт турларида тенгдошлари билан беллашишди. Шунингдек, уч авлод учрашувида ўқувчилар тумандаги кекса нуронийлар, фахрий ўқитувчилар ва ҳарбийлар билан суҳбатлашиб, уларнинг ўгитлари ва бой тажрибасидан баҳраманд бўлишди.
Кун давомида бўлиб ўтган тадбирлар гулхан атрофидаги мушоира ва куй-қўшиқлар билан ўз якунига етди.

Text to speech