Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ТРИАТЛОН: ҒАЛАБА МУБОРАК

Жорий йилнинг 3 июль куни Испаниянинг Канар ороллари минтақасида жойлашган Лансароте  оролида ҳарбийлар ўртасида спортнинг триатлон тури бўйича “Ironman ” ХХII - Жаҳон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Осиё мамлакатлари орасида ягона иштирокчи сифатида қатнашган Ўзбекистон Республикаси ҳамда жаҳоннинг Германия, Россия, Франция, Бельгия каби жами 13 та давлатларидан 1000 нафарга яқин кучли тайёргарликка эга бўлган ҳарбий спортчилар иштирок этди.

Иштирокчилар Атлантика океанида 3800 метр масофага сузиш, 180 км тик ва ўрганилмаган ҳудудда велосипед ҳайдаш ва куннинг юқори намлик ҳамда жазирама иссиқ вақтида 42 км масофага югуриш баҳсларида ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди.   

Мусобақа натижаларига кўра, ушбу нуфузли чемпионатда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя килган ҳамюртимиз, Ўзбекистон Республикаси Триатлон федерацияси аъзоси, Жамоат хавфсизлиги университети ходими Алина Хакимова аёллар ўртасида ўзининг шахсий биринчилиги  бўйича фахрли 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Шу билан бирга, беллашувда Россия Федерацияси вакилалари Мария Гостева  ўзининг юксак ва бой тажрибаси натижасида 1-ўринни, Светлана Ушакова эса 3-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Россия Федерацияси, 2-ўрин Ўзбекистон, 3-ўрин эса Бельгия жамоаларига насиб этди.  

Таъкидлаш лозимки, спорт устаси, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ушбу ғалабасини юксак маҳорат, юқори чидамлилиги натижасида табиатнинг оғир шароитларига қарамасдан ишончли харакати орқали қўлга киритди.

Спортчимизнинг эришган зафарлари билан муборакбод этиб, келгуси мусобақаларда ҳам ғалаба ва муваффақиятни қўлдан бермасдан, фақат улкан ютуқлар соҳибаси бўлишини тилаб қоламиз!

 

Text to speech